Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокимининг Филаделфия “Ватан" жамияти раҳбари



Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокимининг Филаделфия “Ватан" жамияти раҳбари Озод Солиев билан учрашуви бўлиб ўтди.Мазкур учрашувда вилоят ҳокимининг март ойида режалаштирилган Америка Қўшма Штатларига, хусусан, Филаделфия шаҳрига амалга ошириладиган сафари дастури муҳокама қилинди.Учрашув давомида вилоят ҳокимининг Филаделфия шаҳар ҳокими билан расмий учрашуви, Филаделфия шаҳар ҳокимияти биноси олдида Ўзбекистон байроғини кўтариш масаласи, шунингдек, Самарқанд ва Филаделфия ӯртасида биродарлашган шаҳарлар йўналишида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари кўриб чиқилди.Шу билан бирга, Филаделфиялик йирик инвесторлар ҳамда катта IT технологиялари компаниялари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилди.Шунингдек, Филвделфияда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашув ўтказиш ҳам режага киритилди. Ушбу учрашув доирасида Наврўз байрамини нишонлаш, унда вилоят ҳокими ҳамда вилоят ҳокимлиги делегациясининг тӯлиқ иштирок этиши келишиб олинди.Бундан ташқари, 18 октябрь — Самарқанд кунини Филаделфия шаҳрида катта тантанали тадбир сифатида ўтказиш масаласи ҳам муҳокамаларга қўшилди.Учрашув жуда самимий руҳда ўтди ва самарали мулоқот бўлди.
Vatan Global Alliance