Кеча ватандошимиз Икром Аминов томонидан “Ўзбегим” ресторанида катта ифторлик...

Кеча ватандошимиз Икром Аминов томонидан “Ўзбегим” ресторанида катта ифторлик...

Кеча ватандошимиз Икром Аминов томонидан “Ўзбегим” ресторанида катта ифторлик дастурхони ёзилди.Ушбу хайрли тадбирда Самарқанд шаҳар имом-хатиби Зафар Ҳожи домла Маҳмудов ҳам иштирок этиб, йиғилганларга самимий дуо ва тилакларини изҳор этдилар.Ифторлик жуда кўтаринки руҳда, аҳиллик ва биродарлик муҳитида чиройли тарзда ўтди. Турли ҳудудлардан келган ватандошларимиз бир дастурхон атрофида жам бўлиб, Рамазон ойининг фазилатлари ва бирликнинг қадри ҳақида суҳбатлашдилар.Мазкур хайрли тадбирни ташкил этганлари учун Икром Аминовга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳ таоло қилган эзгу ишларини даргоҳида қабул қилсин.

Азиз ватандошлар,Кечаги хатмонимиздан мана шу лавҳаларни кўриб турибмиз. Исломжон қоримизга Аллоҳдан соғ-саломатлик, тинчлик ва омонлик тилаймиз. У зот халқимизга шунчаки холис хизмат қилиб бердилар.Аллоҳ таоло у кишини соғ-омон асрасин. Кейинги йил Рамазон ойидаги таровеҳ намозларига барчамизни яна соғ-саломат етказсин. 🤲