Кеча Samarqand Steak House ресторанида катта ва файзли ифторлик дастурхони ёз...
















Кеча Samarqand Steak House ресторанида катта ва файзли ифторлик дастурхони ёзилди. Ушбу ифторлик тадбири Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари доирасида ташкил этилди.Ифторликда Ӯзбекистон Республикаси диний қўмитаси аъзолари, Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси бош консули Жамил Шаропов ҳамда консуллик ходимлари иштирок этдилар. Шунингдек, бошқа штатлардан ташриф буюрган ўзбекистонликлар жамоатчиликлари ва уларнинг раҳбарлари, Филадельфия шаҳрида истиқомат қилаётган кўплаб ватандошлар ҳам мазкур тадбирда қатнашдилар.Ифторлик тадбири жуда юқори савияда, кўтаринки руҳда ўтди. Меҳмонлар учун миллий таомлар ва самимий муҳит яратилди. Тадбир давомида биродарлик, ҳамжиҳатлик ва ватанпарварлик руҳи янада мустаҳкамланди. Барча ташриф буюрган меҳмонлар ифторликдан жуда мамнун бўлиб, ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.
Азиз ватандошлар!Кеча Uzbekistan Airways компаниясининг вакиллари ҳамда Филаделфиядаги Ватан жамияти фаоллари иштирокида муҳим учрашув бўлиб ўтди.Учрашув давомида ватандошларимизнинг манфаатларини кўзлаб қатор таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди. Жумладан:Ўзбекистонга ҳар кунлик рейслар ташкил этиш режалариАвиачипталар нархларини арзонлаштириш масаласиЯқин келажакда Филаделфиядан Ўзбекистонга бевосита рейс очишАмерикадан тўғридан-тўғри Самарқанд шаҳрига парвозлар йўлга қўйиш ташаббусиУчрашув жуда фойдали, мазмунли ва амалий руҳда ўтди. Келгусида бу каби мулоқотлар ватандошларимиз учун янада қулай имкониятлар яратишига ишонамиз.
Vatan Global Alliance