Азиз ватандошлар!Кеча Нью-Жерси штатида ватандошларимиз томонидан катта ифтор...









Азиз ватандошлар!Кеча Нью-Жерси штатида ватандошларимиз томонидан катта ифторлик дастурхони ёзилди. Унда турли штатлардан ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда Нью-Жерсида истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар фаол иштирок этдилар.Шунингдек, Ўзбекистондан ташриф буюрган Самарқанд шаҳар Имом-хатиби Зафар ҳожи Маҳмудов ҳам ифтор дастурхонида иштирок этиб, дуо ва самимий тилакларини билдирдилар. Ифтор тадбири жуда кўтаринки руҳда ва чиройли тарзда ўтди.Мазкур хайрли тадбирда Филадельфиядан “Ватан” жамиятининг фаоллари ҳам иштирок этдилар.Ушбу савобли тадбирни ташкил этганлари учун Умид ака Исматуллаевга чексиз миннатдорчилигимизни билдирамиз.Аллоҳ таоло барчамизнинг қилган эзгу амалларимизни қабул қилсин! 🤲
Vatan Global Alliance